22 Май 2023

Ҳудудларда ҳайвонлар касалликларига қарши эпизоотик тадбирлар ўтказилмоқда

Ҳудудларда ҳайвонлар касалликларига қарши эпизоотик тадбирлар ўтказилмоқда
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари томонидан юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳудудларда ҳайвонларни эмлаш тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, Сурхондарё вилояти Бандихон тумани "Ойбек ” ветеринария участкаси ходимлари  аҳоли хонадонларидаги майда ва йирик шоҳли қорамолларни юқумли касалликларга қарши  эмламоқда.

Шунингдек,  ветеринария ходимлари томонидан аҳолига ҳайвонлардан одамларга ўтадиган ўта хавфли ва юқумли касалликлар ҳақида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.