12 Май 2023

Ҳудудларда ҳайвонлар касалликларига қарши эпизоотик тадбирлар ўтказилмоқда

Ҳудудларда ҳайвонлар касалликларига қарши эпизоотик тадбирлар ўтказилмоқда
Ветеринапия ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари томонидан юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳудудларда ҳайвонларни эмлаш тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, Жиззах вилояти Янгиобод туманининг ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари аҳоли хонадонларида парвариш қилинаётган чорва моллари ва уй ҳайвонларини “куйдирги”,  “оқсил” ва  “қутуриш”  каби юқумли касалликларга қарши эмламоқда

Шунингдек,  ветеринария ходимлари томонидан аҳолига ҳайвонлардан одамларга ўтадиган ўта хавфли ва юқумли касалликлар ҳақида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилмоқда.