9 Сен 2024
Ҳурматли талабалар!
Бугун Сизлар учун ҳаёжанли дақиқалар – 2024/2025-ўқув йилининг бошланиши. Айрим талабаларимиз бир босқич юқори курсларга ўтган бўлса, бошқа талабаларимиз олий доргоҳга биринчи қадамларини қўймоқдалар. Мен ушбу ҳаяжонли дақиқаларда мамлакатимиздаги кўп сонли ветеринар ва чорвадорлар номидан самимий табриклайман. Янги ўқув йилининг бошланиши Сиз азизлар учун ҳам, профессор-ўқитувчилар учун ҳам ҳамиша ҳаяжонли ҳисобланади. Сизни ҳаётингизнинг ушбу муҳим босқичида ўқишингиз ва илмий фаолиятингизга инновацион ғояларга бой лойиҳаларни амалга оширишда улкан муваффақиятлар тилайман.
Кейинги йилларда Муҳтарам Президентимиз томонидан ветеринария ва чорвачилик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда ва бу саъй-ҳаракатлар самараси ўз натижасини кўрсатмоқда. Шунингдек, ушбу ўқув йилида барча олий таълим муассасалари бўйлаб қабул жараёнларида шаффофлик ва адолат мезонларини янада мустаҳкамлаш мақсадидаянги ислоҳотлар кучга кирди. Жумладан, қабул жараёнлари янги тартиб — “аввал тест, кейин танлов” тамойили асосида жорий этилди, шунингдек, бакалавриат ва магистратура мутахассисликлари мақбуллаштирилди. Бу еса ўз навбатида талабаларга таълим йўналишларини танлашда, шунингдек, келажакда мутахассис сифатида ишга жойлашишда қўшимча қулайликллар яратади.
Бугунги кунда, талабаларимиз жаҳоннинг энг илғор таълим стандартларига мос билим олиши, энг сўнгги илмий ютуқларидан хабардор бўлиши учун Университетимиз ва унинг филиаллари хорижнинг 90 га яқин олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Беларуссия, Латвия, Туркия ва Қирғизистон Республикаларининг соҳага оид олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилган. Шунингдек, юқори босқич талабаларимизнинг ўқув ва малакавий амалиётларини ўташлари учун Германия, Полша ва Руминия давлатлари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатилганлиги тайёрланаётган кадрларимизнинг ҳақиқий мутахассис бўлиб етишишларига хизмат қилмоқда.
Яна бир муҳим масала, яъни талабаларни турар жой билан таъминлаш ҳам долзарб аҳамиятга эга бўлиб, жорий йилда талабаларга қулайлик яратиш мақсадида давлат олий ўқув юртлари ётоқхоналарига жойлаштиришучун ариза топширишнинг онлайн хизмати жорий этилди. Бунда талабалар турар жойларига жойлаштиришни янада шаффоф ва қулайлигини таъминланиб, ортиқча сарсонгарчиликларнинг олди олинди. Талабаларимизни тураржой билан тўлиқ таъминлаш мақсадида Университетимиз ва унинг филиалларида қўшимча равишда давлат хусусий шерикчилиги асосида талабалар турар жойлари барпо этилмоқда.
Азиз талабалар, талабалик буюк кашфиётлар ва имкониятлар даври. Ундан унумли фойдаланинг, янги билимларга интилинг, дўстлар орттиринг, келажак учун режалар тузинг ва ҳар бир дақиқани қадрланг. Сифатли таълим сизнинг тиришқоқлигинингиз, илмга эришиш йўлидаги собитлигингиз билан чамбарчас боғлиқлигини унутманг!
Янги ўқув йилида Сизларга янги ютуқлар, ёрқин таассуротлар ҳамда билим ва малакангизни оширишда улкан зафарлар тилайман!
Ҳурмат билан,
Баҳром НОРҚОБИЛОВ
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
қўмитаси раиси, ветеринария фанлари номзоди
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобиловнинг янги ўқув йили бошланиши муносабати билан ёшларга мурожати