7 Дек 2015

Ветеринария хизматлари бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари қонунда акс эттирилди.

Ветеринария хизматлари бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари қонунда акс эттирилди.

2015 йил 4 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўрттинчи ялпи мажлисида "Ветеринария тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш хақидаги" Қонун мухокама қилинди.

Маълумотларга кўра, дунёнинг турли минтақаларида ҳайвонлар орасида ўта xавфли юқумли касалликлар жумладан, инсонлар учун ҳам xатарли бўлган касалликлар турлари кўпайган. Уларнинг тарқалиш xавфи ортган бир шароитда юртимиз ахолисини бундай xавф-xатарлардан химоя қилиш, xалқимиз дастурxонига сифатли озиқ-овқат махсулотларини етказиш асосий масалалардан бири ҳисобланади. Айни шу жиҳатдан   мазкур қонуннинг қабул қилиниши муҳим ахамиятга эга. Унда ветеринария xизматларини ривожлантириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари белгилаб берилган. Қолаверса, Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий хокимлик органлари, шунингдек давлат ветеринария бош бошқармаси ҳамда яна бир қатор идора ва ташкилотларнинг ваколатлари аниқлаштирилган.  

Қонун мухокамасида сўзга чиққанлар, ушбу ҳужжат мамлакатимизда ахолининг хаёти ва саломатлиги мухофазасини кафолатлаш, ҳайвонлар ўртасида юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олишга xизмат қилишини таъкидлаб ўтишди. Мухокамалардан сўнг, ушбу хуқуқий хужжат бир овоздан маъқулланди.