12 Окт 2023

Ветеринария соҳасида ўқув-амалий семинар ўтказилди

Ветеринария соҳасида ўқув-амалий семинар ўтказилди
Андижон вилоятида ветеринария осойишталикни таъминлаш борасида олиб борилаётган профилактика тадбирлари доирасида семинар ташкил этилди.

Семинар мавзуси ҳайвонларда кузатилиши мумкин бўлган юқумли касалликларига қарши кузги профилактик эмлаш тадбирларини тизимли ташкил этиш ва четдан юқумли касалликларни кириб келишини олдини олишга қаратилди.

Кузги мавсумда амалга оширилиши зарур бўладиган эмлаш тадбирларини тизимли равишда “Маҳаллабай” ва “Хонадонбай” ташкил этиш, биринчи навбатда вилоятнинг қўшни Қирғизистон Республикаси билан чегарадош буфер ҳудудлар аҳолиси ҳамкорлигида чорвачилик фермер хўжаликлари ва аҳоли хонадонларида тадбирларни ташкил этиш бўйича кўрсатмалар ва тавсиялар берилди.