23 Янв 2023

Андижон деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари текширилмоқда

Андижон деҳқон бозорларида озиқ-овқат маҳсулотлари текширилмоқда
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси мутахассислари томонидан аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида  деҳқон бозорларида назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

Жумладан, Андижон вилоят  Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси мутахассислари деҳқон бозорларида сотилаётган озиқ-овқат, гўшт маҳсулотларининг сифатини текширишмоқда.  

Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича савдо ходимлари ўртасида тушунтириш ҳамда тарғибот ишлари олиб борилмоқда.