ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ВЕТЕРИНАРИЯ ҚЎМИТАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРЛАРИ ТАЙИНЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 29 июндаги ПҚ-3103-сонли Қарори билан Жабборов Шухрат Абдумажидович Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ҳамда Акбаров Абрар Акмалович ва Бердикулов Сирожиддин Валикуловичлар Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Жабборов Шухрат Абдумажидович айни пайтга қадар Ветеринария илмий-тадқиқот институти директори сифатида фаолият кўрсатиб келган эди.
Шунингдек, Акбаров Абрар Акмалович айни пайтга қадар Давлат ветеринария бош бошқармаси юқумли касалликларга қарши курашиш шўъбаси мудири ҳамда Бердикулов Сирожиддин Валикулович айни пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Агросаноат мажмуаси молия бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият кўрсатиб келган эди.
Давлат ветеринария хизмати