10 Окт 2023
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Қўмита раиси раҳбарлигидаги делегациянинг Германия Федерацияси, Бавария Озиқ-овқат, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирлигига ташрифи давомида Вазирнинг биринчи ўринбосари жаноб Хуберт Битлмайер билан бўлиб ўтган суҳбатда Бавариянинг чорвачилик соҳасидаги бой тажрибасини ўрганиш мақсадида Ўзбекистондаги йирик чорвачилик хўжаликларининг раҳбар ва мутахассисларидан 20 нафарини жорий йилнинг декабр ойидан тажриба алмашиниш мақсадида Бавария Федератив ерига юборишга келишилди.
Шунингдек, Бавария Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг таклифига кўра Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасида чорвачилик йўналишларида фаолият юритаётган мутахассис кадрлар Бавария Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг марказий аппаратида бир ойдан уч ойгача бўлган муддатда малка ошириш мақсадида хизмат сафарига юборилишига келишилди.
ЎЗБЕКИСТОН ЧОРВАДОРЛАРИ БАВАРИЯ ФЕДЕРАЛ ЕРИ ЧОРВАЧИЛИК ХЎЖАЛИКЛАРИДА ТАЖРИБА АЛМАШИНАДИ