22 Янв 2023

Ўзбекистон делегацияси Германиядаги чорвачилик хўжалигига ташриф буюрди

Ўзбекистон делегацияси Германиядаги чорвачилик хўжалигига ташриф буюрди

Берлин шаҳрида бўлиб ўтаётган "International green week" кўргазмасида Ўзбекистон делегацияси иштирок этмоқда. 

Делегация вакиллари Бранденбург ҳудудида жойлашган инновацион чорвачилик фермер хўжалигига ташриф буюрди. 

Мазкур фермада 1 минг бошдан зиёд наслли қорамоллар парваришланиб,  ундан 500 бошдан ортиғи соғин сигирлар ташкил этади. 

1 бош соғин сигирнинг сут маҳсулдорлиги йилига ўртача 9,5 тоннани ташкил этади (органик маҳсулот олинганлиги учун одатдагидан камрок).

Мазкур ферманинг эътиборга молик жиҳати шундаки, етиштириладиган гўшт ва сут маҳсулотларини "био ёки органик" белгиси остида ишлаб чикарилади. Олинган маҳсулот кайта ишланиб, ўзининг савдо тармоқлари орқали аҳолига етказиб берилади ҳамда хўжаликдаги қорамоллар гўнгидан биогаз ишлаб чиқариш комплекси қурилган бўлиб,  ажратиб олинган газ электр энергиясига айлантирилади. Ўз навбатида электр энергияси биржа орқали аҳолига сотилади.  Бу орқали фермер хўжалиги жойлашган ҳудуд атрофидаги 10 мингта хонадон электр энергияси билан таъминланади. 

Электр ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган иссиқлик энергияси эса 5 мингдан ортиқ аҳоли хонадонларига етиб борувчи иситиш тизимларини иссиқ сув билан таъминлайди.

Биргина 2021 йил давомида хўжалик томонидан  23 млн. КВтч электр энергияси ва 17 млн. КВтч иссиқлиқ энергияси ишлаб чиқарилган.

Биогаз ишлаб чиқаришда фойдаланилган чиқиндилар хўжаликнинг далаларига ўғит сифатида фойдаланилади. Бир сўз билан айтганда хўжаликдан чорва сақлашдан чиқиндилар чиқмайди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раис ўринбосари Аброр Акбаров ва  фермер хўжалиги таъсисчиси Тимо Весселс ўртасида бўлиб ўтган музокараларда ушбу илғор инновацион технологияларни Ўзбекистон шароитларида жорий этиш имкониятларини ўрганиш ва келгусида Ўзбекистонда шундай комлексларни барпо этиш бўйича ҳамкорлик қилиш юзасидан дастлабки келишувга эришилди.

Шунингдек, делегация таркибидаги Ўзбекистонлик тадбиркорлар билан мазкур хўжалик ўртасида наслли қорамоллар ва сутни қайта ишлашга мўлжалланган замонавий технологияларни етказиб бериш бўйича шартномалар имзоланди.