13 Сен 2023

Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституцияси мазмун-моҳиятига бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди.
Видеоконференция тарзида ўтказилган мазкур йиғилишда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси марказий аппарати ва тизим ташкилотларининг ходим ва мутахассислари иштирок этди.  

Мазкур тадбирда бир қатор малакали экспертлар Тошкент давлат юридик университети катта ўқитувчиси Фазлиддин Самиғжонов,  ИИВ Академияси Жазони ижро этиш фаолияти кафедраси бошлиғи фалсафа фанлари доктори PHD, доцент Зокиржон Жабборов,  ҳамда Жамоат хавфсизлиги университети профессори, юридик фанлари  доктори  Сурайё Раҳмонова  ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими бошлиғи Зиёвуддин Абидов  тадбирни очар экан, янги таҳрирдаги Конституциямиз Янги Ўзбекистон стратегиясини амалга оширишнинг сиёсий-ҳуқуқий асослари, давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб беришга ҳизмат қилаётганлигини таъкидлади.

Президентимизнинг 2023 йил 8 майдаги “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-67-сон фармони билан Янги таҳрирдаги асосий қомусимиздан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш бўйича аниқ тадбирларни ўз ичига олган чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.  

Ушбу Фармон ижроси доирасида ташкил этилган мазкур ўқув-семинар давомида янги таҳрирдаги Бош қомусимизга қатъий риоя этиш юзасидан вазирлик ва идораларда амалга ошириладиган биринчи навбатдаги муҳим чора-тадбирлар, унда белгиланган асосий принциплар, инсон ва фуқаронинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари ҳамда жамият ва шахс масалалари, давлат ҳокимиятининг ташкил этилиши, сайлов тизимидаги фундаментал вазифалар каби мавзулар юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, янгиланган Конституциямиз Ўзбекистон жамиятининг эволюцион ривожланишидан келиб чиқаётган ҳаётий зарурат бўлиб, бу иш мамлакат, миллат ва ҳалқ сифатида кейинги қадамларимизни аниқлаб олишимиз учун ғоят аҳамиятли масала, адолатли жамият қуриш йўлида улкан қадам эканлиги таъкидланди.

Семинар якунида иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга экспертлар томонидан батафсил жавоблар берилди.