13 Янв 2022

ЎЗБЕКИСТОНЛИК БАЛИҚ ЕТИШТИРУВЧИ 15 ТА ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ЕВРООСИЁ ИҚТИСОДИЙ ИТТИФОҚИГА АЪЗО ДАВЛАТЛАРГА БАЛИҚ ВА БАЛИҚ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЭКСПОРТ ҚИЛУВЧИ КОРХОНАЛАР ЯГОНА РЕЕСТРИГА КИРИТИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан миллий маҳсулотларни дунё бозорига олиб чиқиш йўлида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Шу жумладан, Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлари билан доимий дўстона муносабатлар асосида мувофиқлаштирилган қўшма тадбирлар амалга оширилмоқда.
Олиб борилган ҳамкорликдаги ишлар натижасида Ўзбекистон Республикасида етиштирилган балиқ ва балиқ маҳсулотлари экспорти учун йўл очилиб, 15 нафар балиқчилик билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатларга экспорт қилувчи корхоналарни ягона реестрига киритилиб, ўз маҳсулотларини Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар бозорида сотишларига имкон яратилди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил декабр ойида Қўмита раиси ўринбосари А.Акбаров ҳамда “Россельхознадзор” федераль хизмати раҳбари ёрдамчиси А.Даушевлар раҳбарлигида ташкил этилган қўшма ишчи гуруҳининг 1-йиғлиши ташкил этилиб, унда икки томонлама экспорт қилувчи корхоналар рўйхатини кенгайтириш бўйича келишувларга эришилган эди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати