17 Окт 2023
Жорий йилнинг 11 октябрь куни Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг Марказий Осиё ва Кавказ минтақаси раҳбари ўринбосари Юка Сонояма ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Музокаралар давомида Япония халқаро ҳамкорлик агентлигининг (ЖАЙКА) иштирокида амалга оширилиши режалаштирилган қиймати 200 миллион АҚШ долларлик “Ўзбекистонда чорвачилик соҳасини ривожлантириш” лойиҳасининг ишлаб чиқиш масаласи муҳокама қилинди.
Лойиҳа доирасида яорвачилик соҳасида фаолият юритаётган фермер ва деҳқон хўжаликлари, қайта ишловчи корхоналарга имтиёли кредит маблағларини ажратиш кўзда тутилган.
Лойиҳани белгиланган муддатларда ишга тушириш мақсадида амалга ошириш лозим бўлган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шунингдек, 2024 йилдан бошлаб ЖАЙКАнинг грант маблағлари ҳисобидан Ўзбекистоннинг ветеринария ва чорвачилик соҳаси мутахассисларининг Японияда малакасини ошириш бўйича курслар ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Ўзбекистонлик ветеринар мутахассисларга Японияда грант маблағлари ҳисобидан малака ошириш бўйича курслар ташкил этилади