9 Окт 2019

БОЗОРЛАРДА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ СИФАТИ ҚАТЪИЙ НАЗОРАТ ҚИЛИНМОҚДА

БОЗОРЛАРДА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ СИФАТИ ҚАТЪИЙ НАЗОРАТ ҚИЛИНМОҚДА

Наманган вилоятида аҳолини сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан таъминлаш, деҳқон бозорларида сотилаётган ветеринария назорати остидаги маҳсулотларни ветеринария-санитария экспертиза лабораторияларида текширилиши устидан назорат ишлари доимий олиб борилмоқда.

Жумладан, ўтган ҳафта мобайнида Наманган шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахасислари томонидан шаҳардаги деҳқон бозорларида сотилаётган ветеринария назорати остидаги махсулотларни ветеринария лабораторияларида хаққоний текширилиши устидан мониторинг ўтказилди.


Мониторингда қишлоқ хўжалиги ҳамда чорвачилик маҳсулотлари текширилиб, тегишли хулосалар берилганлиги тўлиқ ўрганилди. Бундан ташқари сотилаётган гўшт маҳсулотларини белгиланган қушхоналарда сўйилганлиги, қушхоналар томонидан берилган хужжатлар ҳамда бозор лабораториялари томонидан берилган маълумотномалар устидан назорат янада кучайтирилди.

Ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар бартараф этилди. Ветеринария назорати остидаги маҳсулотлар билан савдо қилувчи фуқароларга ветеринария мутахассисларидан тегишли хулосалар олмасдан туриб савдо қилмаслик кераклиги қатъий уқтирилди ва бу бўйича тушунтиришлар олиб борилди.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати