-
Итларни кўчаларда сайр қилдиришда талаблар борми?
Итлар очиқ жойларда ёки бунинг учун махсус ажратилган майдонларда сайр қилдирилади, итнинг эгаси ит қочиб кетмаслиги ёки одамлар ёки бошқа ҳайвонларга ҳужум қилмаслиги чораларини кўриши зарур. Шунингдек, ит бўйинбоғига жетон маҳкамланган ҳолда етовда олиб юриб сайр қилдирилиши керак.
Ит очиқ жойларда сайр қилдирилганда у тумшуқбоғда ва 2 метргача узунликдаги етовда, жамоат жойларида 1 метргача узунликдаги етовда бўлиши керак.
-
Қаровсиз ва дайди ит ва мушуклар пайдо бўлганда кимга мурожаат қилиш керак?
Кўчаларда қаровсиз ва дайди ит ва мушуклар пайдо бўлган тақдирда дарҳол шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимига хабар бериш зарур.
-
Кўп қаватли уйларда нечта ит ва мушук сақлаш мумкин?
Кўп қаватли уйнинг алоҳида
квартирасида қўшниларнинг ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг розилиги
билан биттадан ортиқ бўлмаган итни ва битта мушукни сақлашга рухсат этилган
бўлса, алоҳида уйларда итларни
фақат боғланган ҳолда сақлашга рухсат этилади.