“Коррупция ва порахўрликка қарши биргаликда курашамиз”
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2752-сонли Қарори қабул қилинган эди.
Мазкур қарорда белгиланган муҳим вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида худудларда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Хусусан, қўмитанинг Самарқанд ветеринария медицинаси институти ҳамда унинг Нукус филиалида “Коррупция ва порахўрликка қарши биргаликда курашамиз” мавзусида онлайн семинар ташкил этилди.
Самарқанд вилоят прокуратураси, ИИБ ва вилоят Адлия бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган семинарда институт проректори А.Гаппаров, институтнинг Нукус филиали директори А.Есимбетов ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.
Видеомулоқотда соҳа мутахассислари томонидан бугунги куннинг долзарб масалаларидан ҳисобланган коррупцияга қарши кураш бўйича жойларда олиб борилаётган амалий ишлар, айниқса таълим тизимида бу жирканч иллатнинг олдини олишга қаратилган муҳим чоралар хусусида фикрлар билдирилди.
Шунингдек, онлайн семинар давомида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш бугунги замон талабига айланган муҳим омиллардан эканини қайд этиб ўтилди.
Шу билан бирга соҳа мутахассислари тизимда ҳар бир ходим виждонан фаолият олиб бориши, иш жараёнида коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик лозимлигига урғу бераркан, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ва бу иллатга қарши мардонавор курашиш кераклигини алоҳида таъкидлади.
Самарқанд ветеринария медицинаси институти
Нукус филиали Ахборот хизмати