Очиқ маълумотлар
№ | Тўплам номи | Ҳавола |
---|---|---|
1. | Мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари (хизмат сафарининг ёки ташрифнинг мақсади, суткалик пул, транспорт ва яшаш билан боғлиқ харажатлар (давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар бундан мустасно). | Кўриш |
2. | Давлат харидлари тўғрисидаги маълумотлар, шу жумладан давлат харидларини амалга оширувчи шахслар томонидан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар). | Кўриш |
3. | Давлат органлари ва ташкилотлари тасарруфидаги хизмат автомототранспорт воситалари, хизмат уйлари ва бошқа кўчмас мулклар тўғрисидаги маълумотлар (тезкор-қидирув, ҳарбий ва бошқа махсус хизматларда фойдаланиладиган ашёлар бундан мустасно). | Кўриш |
* Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–269-сон Фармони ҳамда “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари доирасида республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-447-сон қарорига мувофиқ, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари ташкилий тузилмалари қайтадан кўриб чиқилаётганлиги ҳамда штат бирликлари мақбуллаштирилаётганлиги сабабли вакант лавозимларга эълон қилинган танловларнинг барча жараёнларини вақтинчалик тўхтатилишини маълум қиламиз.
** Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 апрелдаги "Бюджетлараро муносабатларни ва солиқ маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-208-сон қарорига асосан Молия вазирлиги тегишли вазирлик, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда бюджет тизими бюджетларидан асосий воситаларни харид қилиш ҳамда бино ва иншоотларни таъмирлаш билан боғлиқ харажатларни жорий йил якунига қадар тўхтатиш (харид қилиш тартиб-таомиллари бошланган, шунингдек рўйхатдан ўтказилган юридик мажбуриятлар бундан мустасно) ва ушбу мақсадлар учун жорий йилда режалаштирилган маблағларни қисқартириш ёки 2023 йилга ўтказиш белгиланган.