СОҲАВИЙ АТАМАЛАР
-
Июл 20Батафсил
Антителолар – организмга антигенлар тушганида қон ва тўқималарда уларга қарши пайдо бўладиган иммун таначалардир.
-
Июл 17Батафсил
Аллергия – организм реактивлиги ўзгариши билан боғлиқ ҳолда турли моддаларга сезувчанликнинг ошиши.
-
Июл 16Батафсил
Анафилаксия – организмга парентерал йўл билан антиген юборилган заҳоти келиб чиқадиган аллергик реакциянинг бир тури.
-
Июл 13Батафсил
Интерференция – бир вируснинг 2-вирус репродукциясини йўқотиши.
-
Июл 09Батафсил
Иммунологик реактивлик – организмнинг инфекцион касаллик қўзғатувчиларига қарши иммунологик ҳимоя воситаларини ишга солиш қобилияти.
-
Июл 09Батафсил
Табиий резистентлик – организмнинг ўз биологик хусусиятларига кўра, инфекцияларга чидамлилиги.
-
Июл 06Батафсил
Мойиллик – ҳайвон организмининг қўзғатувчиси билан контактда бўлганда касалланиши.
-
Июл 06Батафсил
Спонтан инфекция – табиий шароитда ўз-ўзидан юзага келадиган инфекцион касаллик.
-
Июл 05Батафсил
Фагоцитоз – махсус хужайралар-фагоцитларнинг тирик микроорганизмларни, организмга ёт моддаларни ўраб олиб, ютиб юбориши.
-
Июл 05Батафсил
Экзотоксинлар – микроорганизмларнинг фаолияти давомида ҳосил бўлган метаболитлардир.
-
Июл 04Батафсил
Токсигенлик – микроорганизмлардан ажраладиган заҳарли модда.
-
Июл 03Батафсил
Инвазивлик – микроорганизм ва вирусларнинг табиий шароитда тери, шиллиқ пардалар орқали организм тўқималарига кириши, кўпайиши ва макроорганизмнинг ҳимоя воситаларига қаршилик қилиш қобилияти.
-
Июл 02Батафсил
Иммунитет – организмнинг унга ирсий ёт ахборотга эга бўлган инфекцион ва юқумсиз моддалардан ҳимояланиши, яъни касалликни юқтирмаслик ҳолати.
-
Июл 02Батафсил
Патогенлик – микроорганизм ва вирусларнинг касаллик қўзғатиш қобилияти. У микроорганизм ва вирусларнинг ўсимликлар, ҳайвонлар, одамлар, умуман тирик мавжудотлар организмида текинхўрликка мослашиш жараёнида вужудга келган мураккаб касаллик қўзғата олиш хусусиятлари мажмуаси.