“Дўстлик” ордени соҳиби Алижон Амонович Солиев
“Дўстлик” ордени соҳиби Алижон Солиев 1961 йил 22 апрелда Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида таваллуд топган.
Миллати ўзбек. Маьлумоти олий. 1983 йил Самарқанд қишлоқ хўжалик институти (ҳозирги Самарқанд ветеринария медицинаси институти)ни ветеринария врачи йўналиши бўйича тамомлаган.
Оилали, 3 нафар фарзанди бор.
У 1983-1985 йилларда Ғиждувон тумани Давлат ветеринария лабораториясининг серология бўлими мудири лавозимида фаолият юритган.
1985 йилдан буён Ғиждувон туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига қарашли “Сарвари” ветеринария участкаси мудири лавозимида фаолият олиб бормоқда.
Алижон Солиев меҳнат фаолияти давомида ўзини камтарин, меҳнатсевар ва тиришқоқ мутахассис сифатида кўрсатиб, хизмат мажбуриятларини бажаришда ситқидилдан ёндаша олди.
Ветеринария соҳасини ривожлантиришдаги муносиб хизматлари учун 2017 йил декабрда “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.