-
Ҳайвонларни идентификация қилдирмаса ҳам бўладими?
Ҳайвонларни давлат ветеринария хизматида рўйхатдан ўтказиш ва идентификация қилдириш мажбурийдир.
Идентификация қилинмаган ҳайвонларни сақлаш ва боқиш таъқиқланади.
Идентификация рақамини сақловчи атрибут ва/ёки ветеринария паспорти бўлмаган ҳайвонлар идентификация қилинмаган ҳисобланади ва улар назоратсиз ҳисобланиб, белгиланган тартибда эгасини аниқлаш учун тутиб олинади.
-
Ҳайвонларни қаерда сўйиш керак?
Сўйиладиган ҳайвонларни тижорат мақсадларида фақат ихтисослашган сўйиш корхонасида сўйиш мажбурийдир (ветеринария врачининг рухсати билан шахсий эҳтиёжи учун сўйиш бундан мустасно)!
-
Ҳайвон қандай сотилади?
Ҳайвон эгалари ҳайвон сотилганлиги ёки ҳадя қилинганлигини ветеринария паспортида Давлат ветеринария хизматининг вакилига тасдиқлатишга мажбурдир!
Бунда, ҳайвон эгалари ўзларининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатини ҳам тақдим этади.
-
Ҳайвон сотиб олганда нима қилиш керак?
Харидор (олувчи) ҳайвонни сотиб олганда (ҳадяни олганда) доимий яшаш жойи бўйича давлат ветеринария хизматининг вакилига етти кун ичида ҳайвонни ҳисобга қўйиш учун мурожаат қилишга мажбурдир!
-
Ҳайвонлар туғилганда қанча муддатда идентификация қилинади?
Қорамол, қўй ва эчкилар, туяларнинг болалари туғилганидан ўн тўрт кундан кейин бир ойликдан кечикмасдан,
қулунлар ва хўтиклар тўрт ойлигидан,
чўчқа болалари бир ойлигидан,
ит ва мушуклар уч ойлигидан ҳисобга олинади.
-
Итларни кўчаларда сайр қилдиришда талаблар борми?
Итлар очиқ жойларда ёки бунинг учун махсус ажратилган майдонларда сайр қилдирилади, итнинг эгаси ит қочиб кетмаслиги ёки одамлар ёки бошқа ҳайвонларга ҳужум қилмаслиги чораларини кўриши зарур. Шунингдек, ит бўйинбоғига жетон маҳкамланган ҳолда етовда олиб юриб сайр қилдирилиши керак.
Ит очиқ жойларда сайр қилдирилганда у тумшуқбоғда ва 2 метргача узунликдаги етовда, жамоат жойларида 1 метргача узунликдаги етовда бўлиши керак.
-
Қаровсиз ва дайди ит ва мушуклар пайдо бўлганда кимга мурожаат қилиш керак?
Кўчаларда қаровсиз ва дайди ит ва мушуклар пайдо бўлган тақдирда дарҳол шаҳар ва туман ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимига хабар бериш зарур.
-
Кўп қаватли уйларда нечта ит ва мушук сақлаш мумкин?
Кўп қаватли уйнинг алоҳида
квартирасида қўшниларнинг ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатининг розилиги
билан биттадан ортиқ бўлмаган итни ва битта мушукни сақлашга рухсат этилган
бўлса, алоҳида уйларда итларни
фақат боғланган ҳолда сақлашга рухсат этилади.