2 Янв 2018
2018-йил Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйичаҲаракатлар стратегияси (кейинги ўринларда Ҳаракатлар стратегияси деб юритилади) ўрта муддатли истиқболда давлат сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаб берган энг муҳим дастурий ҳужжат ҳисобланади.
Ҳаракатлар стратегиясини «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури доирасида 30 дан ортиқ қонунлар ҳамда 900 дан ортиқ қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши кенг кўламли ислоҳотлар, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани жадал ривожлантириш, халқ фаровонлигини юксалтиришнинг мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлиб хизмат қилди.
Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси давлат бошқарув тизимини тубдан ислоҳ қилиш, «Электрон ҳукумат» ва давлат хизматлари кўрсатиш тизимини ривожлантириш, иқтисодиётга маъмурий таъсирни қисқартириш ҳамда бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтириш, соғлом рақобат муҳити ва қулай инвестиция иқлимини яратиш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаб берди.
Ҳаракатлар стратегияси ижросини таъминлаш юзасидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни кўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури (кейинги ўринларда Давлат дастури деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин: