Ўзбекистон Республикаси давлат ветеринария қўмитасида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Халқаро жамғармаси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси давлат ветеринария қўмитасида Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш Халқаро жамғармаси делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Жамғарманинг Ўзбекистонга ташриф қилган вакиллари: Махмудбек Рузиев – қишлоқ ва сув хўжалиги раҳбари, Анара Жумабаева – инвестиция марказининг етакчи иқтисодчиси, Абдуразок Хужабеков – IFAD  ваколатхонаси вакили, Давлат ветеринария қўмитаси Раиси Б.Норқобилов, Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи С.Худайбергенова қатнашдилар. Учрашув мобайнида “Фарғона водийсида қишлоқ хўжалигини замонавийлаштириш” бўйича янги лойиҳа доирасида музокаралар бўлиб ўтди. Бу борада жамғарма томонидан вилоятларда замонавий хайвонларни ташхис қиладиган ва уларни жойида даволайдиган мобиль клиникалар қуриш борасидаги масалаларга катта эътибор қаратилди.

Ўзбекистон Республикаси
Давлат ветеринария қўмитаси