4 Янв 2018

Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси ҳайъатининг 2018 йил 08 январь куни бўлиб ўтадиган йиғилиши тўғрисида

2018 йилнинг 08 январь куни соат 11:00 да Давлат ветеринария қўмитасининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши ўтказилади.

Ҳайъат мажлисида қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиққан ҳолда давлат ветеринария хизмати олдидаги вазифаларни амалга ошириш бўйича  "Йўл харитаси"ни тасдиқлаш тўғрисида.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги "Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5067-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-З026-сон Қарорида белгиланган вазифалар ижроси тўғрисида.

3. Давлат ветеринария хизмати томонидан 2017 йил давомида амалга оширилган ишлар, йўл қўйилган хато ва камчиликлар, уларни бартараф этиш чоралари ҳамда 2018 йил 1-ярим йиллигида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар тўғрисида. 

Давлат ветеринария қўмитаси