Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ёритиш доирасида “Мулоқот вақти” кўрсатуви суръатга олинди.
МУЛОҚОТ ВАҚТИ
Маълумки, Ветеринария соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш, ҳайвонларнинг соғлиғини сақлаш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, давлат ветеринария назоратини кучайтириш ва ветеринария сервис сифатини ошириш, эпизоотик барқарорликни ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган, ҳайвонлардан олинадиган рақобатдош маҳсулот ва хомашё ишлаб чиқариш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ветеринария хизмати тизимини янада ривожлантириш мақсадида 2017 йилнинг 1 июнида “Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5067-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилиниб, Давлат ветеринария қўмитаси ташкил этилди.
Жорий йилнинг 4 сентябр куни ушбу қарор мазмун моҳиятини кенг оммага етказиш ҳамда Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ёритиш доирасида “Мулоқот вақти” кўрсатуви суръатга олинди.
Мазкур кўрсатув 2017 йил 8 сентябр куни Ўзбекистон телеканалининг кечки дастурларида эфирга узатилади.
Давлат ветеринария қўмитаси