10 Май 2018
Самарқанд шаҳрида янги институт ташкил этилди. Қабул шу йилда амалга оширилади
Самарқанд ветеринария медицинаси институтини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Қарор билан Самарқанд қишлоқ хўжалиги институти негизида Самарқанд ветеринария медицинаси институти ташкил этилиб, институт ва унинг қошидаги академик лицей Олий ва ўрта таълим вазирлиги тизимига ўтказилди.