4 Фев 2022

Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт ушмаси иштирокидаги “Ўзбекистон Республикасида чорвачилик тармоғини ривожлантириш” лойиҳаси тўғрисида МАЪЛУМОТ

(2021 йил 1 декабрь ҳолатига)


1.    Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 сентябрдаги ПҚ-3283-сонли қарори.
2.    Лойиҳа кучга кириши: 16 сентябрь 2017 йил №ПҚ-3283 сонли қарор.
3.    Лойиҳа мақсади: Янги иш ўринлари ташкил этиш орқали қишлоқ аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш ва чорвачилик сектори даромадларини оширишдан иборат.
3. Лойиҳанинг умумий қиймати: 227,8 млн. АҚШ долл., шундан:

-    ХТТБ қарз суммаси – 30,0 млн долл;
-    ХТУ кредит суммаси – 120,0 млн долл;
-    Ўзбекистон Республикаси Давлат улуши – 39,7 млн долл;
-    лойиҳа ташаббускорлари – 38,1 млн долл.
4. Қарз битими: №8770-UZ от 16.09.2017г. и №6110-UZ от 16.09.2017г.

5.    Амалга ошириш муддати (ТИАга мувофиқ): 2017-2022 йиллар.

6.    Қарз битими ёпилиш санаси: 2022 йил 30 июнь.

7.    Лойиҳа ҳудуди: республиканинг барча ҳудудлари.

8.    Амалга оширилган ишлар:

2021 йилда лойиҳа доирасида 3,3 млн долларлик маблағлар ўзлаштирилди Ҳисобот даври давомида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитасига 0,15 млн долларлик асбоб ускуналар:
-    ҳайвон чиқиндилари учун крематор - 25 дона;
-    Овоскоп -24 дона;
-    ПҲ-метр - 24 дона,
-    Ҳайвонларда ҳароратни ўлчаш учун инфрақизил термометр 24 дона,
-    Сут сифатини анализатори - 24 дона харид қилинди.

Ундан ташқари, 200 та планшет ва компютер техникаси ва 1.000.000 та вакутейнерлар хам сотиб олинди.
Ҳисобот даври давомида 7 та суб лойиҳага жами 2,255 млндолларлик кредит маблағлари ажратилди ва суб-лойиҳалар ҳисобидан:
-    840 бош қорамол;
-    1568 бош майда шохли қорамоллар сотиб олинди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси учун ВИС Регистон ва ВИС Сайѐр ахборот тизимлари ишлаб чиқилмоқда.