30 Июн 2022

“ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ” ЛОЙИҲАСИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 январдаги «Франция Тараққиёт Агентлиги (ФТА) иштирокида «Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-84-сонли Қарори асосида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузурида ташкил этилган «Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш» лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи (ЛАОГ) ташкил қилинди.

“Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш” лойиҳаси доирасида 2022 йил 21 июнда субълойиҳаларни молиялаштириш бошланди ва Франция тараққиёт агентлигининг 6,9 млн. Евро маблағлари келиб тушди. Ушбу маблағларнинг 6,5 млн. Евро миқдорига тенг қисми тижорат банклари томонидан тадбиркорларга ажратиладиган кредитларнинг 50 фоизигача бўлган қисмига, кафиллик тақдим этиш ва кредит фоизларнинг бир қисмини тадбиркорларлик субъектларига қоплаб бериш учун Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси ҳисобварағига йўналтирилди.