1 Июл 2024
“ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ (2-БОСҚИЧ)” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ВА ВАЗИФАЛАР ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТ
2. Амалга оширилган ишлар:
а) Лойиҳа жорий йилнинг 30 августида Жаҳон банки томонидан Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоровга киритилган лойиҳа кучга кирганлигини тасдиқловчи №04030/23-сонли хатга асосан ишга тушди.
б) Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Қўмитаси Раисининг 2023 йил 7 июлдаги 53-4/ч буйруғига асосан лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этилди ҳамда гуруҳ раҳбари тайинланди.
в) Қўмита билан АТ Халқ банки ва АТБ Микрокредитбанк томонидан “Қайта кредитлаш тўғрисида”ги битимлари имзоланиб, Қўмитанинг 2023 йилнинг 25 ноябрь кунидаги 02/22-2226-сонли хати билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига имзолаш учун киритилган ва имзоланган.
г) Жахон банкининг талабларидан келиб чиқиб, лойиҳа доирасида иштирок этувчи молиявий ташкилотларини тегишли баҳолаш жараёнларидан (Due diligence) ўтказиш белгилаб қўйилганлиги сабабли, АТ “Халқ банки” ваАТБ “Микрокредитбанк”лари молиявий ҳолатини ўрганиш учун халқаро консультанти 2023 йилнинг 27 ноябрь куни ёлланган ва консультант томонидан молиявий кўрсаткичлари баҳолаш амалга оширилган.
д) Лойиҳа доирасидаги имтиёзли кредитлар ҳисобидан молиялаштириш мақсадида, АТБ Микрокредитбанк томонидан 10,1 млн АҚШ доллари миқдорида 21 та суб-лойиҳа, АТ Халқ банки томонидан 10,2 млн АҚШ доллари миқдорида 13 та суб-лойиҳа шакллантирилган бўлиб, банклар томонидан кредит йиғма жилдлари тайёрланиб лойиҳани амалгша ошириш гуруҳига киритилмоқда.
е) 21 декабрь куни Тошкент шахрида, алоқадор барча тизим ташкилотлари, халқаро молия институтлари ва оммавий ахборот вакиллари иштирокида семинар-форум ташкил этилди. Семинар-форумда лойиҳа тўғрисида манфаатдор томонларга маълумот берилди.
ё) 25 декабрда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан лойиҳа сметаси тасдиқланди.
ж) “Халқаро тараққиёт уюшмаси ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)” лойиҳаси доирасида хозирги кунда ЛАОГ ходимлари учун компьютер техникалари ҳамда бошқа жиҳозлар харид жараёни тугатилиди.
з) Қайта кредитлаш битими матни Жаҳон банки билан келишилди.
3. 2024 йилда амалга ошириладиган вазифалар:
а) АТ “Халқ банки” ва АТБ “Микрокредитбанк”лари Жаҳон банкининг тегишли баҳолаш жараёнларидан (Due diligence) ижобий хулоса олинган.
б) АТ Халқ банки ва АТБ Микрокредитбанклари билан лойиҳа доирасида
“Қайта кредитлаш тўғрисида”ги битимларинини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан имзоланди.
в) Қайта кредитлаш тўғрисидаги битимларга асосан тижорат банкларига суб-лойиҳаларни молиялаштириш учун Жахон банки маблағларини ажратилди.
г) АТБ Турон банк ва бошқа тижорат банкларини лойиҳада иштирок этишлари учун халқаро консультант томонидан бахолашни амалга оширилди.
д) Лойиҳани I-II компонентлари бўйича харидларни амалга ошириш учун техник топшириқлари ишлаб чиқиш, Қўмита билан келишиш ва тендер савдоларини элон қилиш.
е) Январь-июнь ойларида лойиҳа томонидан 15,1 млн. АҚШ долларлик 19 та суб-лойиҳалар молиялаштирилди ва натижада 752 нафар янги иш ўринлар яратилди.