3 Янв 2024

ФРАНЦИЯ ТАРАҚҚИЁТ АГЕНТЛИГИ ИШТИРОКИДА “ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ЯРИМ ЙИЛЛИК ДАВОМИДА АМАЛГА ОШИЛГАН ИШЛАР ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 январдаги «Франция Тараққиёт Агентлиги (ФТА) иштирокида «Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-84-сонли Қарори асосида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузурида ташкил этилган «Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш» лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи (ЛОАГ) фаолият юритмоқда.

Лойиҳа доирасида 2022 йилнинг 25 мартида Ўзбекистон Республикаси ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида Европа Иттифоқининг 11,5 млн. Евро миқдордаги грант маблағларини жалб қилиш бўйича “Грант битими” имзоланди.

Ушбу асосида Европа Иттифоқининг 7,7 млн. Евро миқдоридаги маблағлари ҳисобидан лойиҳада молиялаштириладиган ўрта ва кичик бизнес вакилларига

100 000 Евро миқдоригача суб-кредит олувчиларга субсидия кўринишида грант маблағлари ажратилиши кўзда тутилган.

Ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи 4 та тижорат банклари, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ўртасида қайта кредитлаш битимлари имзоланди. Битим доирасида тижорат банкларининг талабларидан келиб чиқиб жами жами 89.9 млн Евро миқдоридаги маблағлар тақсимланди. (Халқ банки 40,0 млн Евро, Микрокредитбанк – 27,0 млн Евро, Қишлоқ қурилиш банк – 12,9 млн Евро ҳамда  Ҳамкорбанк – 10,0 млн Евро).

Лойиҳанинг техник иқтисодий кўрсаткичларини тўлиқ амалга ошириш, шу жумладан маблағларни ўзлаштириш бўйича тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиб тасдиқланди.

Бугунги кунда республиканинг барча ҳудудида (Қорақолпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари) тақдим этилган кредит линиялари асосида қишлоқ хўжалиги ва агросаноат корхоналари, шунингдек фермер хўжаликларининг капитал инвестициялар лойиҳаларини молиялаштириш амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, лойиҳанинг дастлабки босқичида республиканинг 6 та вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилиши белгиланган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 январда ПҚ-84-сонли қарорига 2022 йил 30 декабрда ПҚ-471-сонли қарори билан тегишли ўзгартириш киритилиб, лойиҳа республиканинг барча ҳудудларида амалга оширилиши белгиланди.

Шунингдек, Лойиҳанинг иккинчи босқичи учун Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) томонидан Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи (ЛАОГ)нинг буюртманомасига асосан 2022  йилнинг июлида суб-лойиҳаларни молиялаштириш учун 39,0 млн. Евро миқдоридаги пул маблағлари ажратилди.

Мазкур маблағ белгиланган тартибда лойиҳада иштирок этувчи тижорат банкларининг бюртманомасига асосан (Халқ банки 15,0 млн Евро, Микрокредитбанк – 11,0 млн Евро, Қишлоқ қурилиш банк – 8,0 млн Евро ҳамда  Ҳамкорбанк – 5,0 млн Евро) тегишли ҳисобварақларига ўтказиб берилди.

ФТА лойиҳаси доирасида кредит маблағларидан қўйидага шартларда ажратилади:

3 йил имтиёзли давр билан 10 йил муддатгача, йиллик 14-15 фоиз ставкасида ажратилади.

Ушбу лойиҳа 2 та кредит линиясидан иборат.

1-кредит линияси 1 млн. Евро эквиваленти миқдоридан ошмаган миллий валюта сўмда,

2-кредит линияси 100 минг Евро эквиваленти миқдоридан ошмаган миллий валюта сўмда ажратилади.

2023 йил июль-декабь ойларида лойиҳа доирасида жами 10,338 млн. Евро (12,19 млн. АҚШ доллари) маблағлар ўзлаштирилиб, жами 39 та суб-лойиҳаларнинг молиялаштирилиши бўйича ижобий қарорлар қабул қилинди. Бунинг натижасида 32 комплект парранда етиштириш ускуналари, 5 дона чорва ускуналари, 900 бош майда шохли ва 262 бош йирик шохли қорамоллар, 450 525 бош парранда ва жўжалар, 5000 бош “Сазан” зотли балиқлар, 19 дона қишлоқ хўжалиги техникаси ва транспорт воситаларини сотиб олиш учун, 279 тонна ем-озуқа маҳсулотлари, 1 комплект паррандачилик ускунаси, шунингдек 5 та  чорва биноларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш, шунингдек балиқ ҳовузларини қазиш, ободонлаштириш ва тозалаш хизматларини сотиб олиш ва балиқчиликни ривожлантириш учун балиқ чавоқларини сотиб олиш учун суб-лойиҳалар молиялаштирилиши ҳамда жами 381 та янги иш щринлари, шу жумладан 132 нафар хотин-қизлар учун янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

Шу билан бирга, лойиҳа ишга туширилганидан бери Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи (ЛОАГ) раҳбари бошчилигида лойиҳанинг грант бўйича координатори, кредит бўйича мутахассиси, атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича мутахассис (эколог) ҳамда гендер бўйича мутахассислари биргаликда Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд Бухоро, Қашқадарё, Фарғона ва Наманган вилоятларида семинар тренинглари ташкил этилди , семинарга вилоят ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси раҳбарлари, Марказий банкнинг вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари, лойиҳада иштирок этувчи барча тижорат банклари раҳбар ходимлари, ЛАОГнинг вилоят вакиллари, туман ветеринария бўлимлари ходимлари, чорвачилик соҳасида фаолият юритаётган фермер ва деҳқон хўжаликлари, корхона ва ташкилотлар, озуқа-ем маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналар ва ташаббускорлар ҳам таклиф этилди.

Семинар тренингларда асосан лойиҳани амалга ошириш (суб-кредитларни молиялаштириш) бўйича қатнашчилар томонидан ўзини қизиқтирган саволларга, яъни лойиҳа доирасида имтиёзли кредит маблағларидан фойдаланиш учун қулайликлар ва лойиҳанинг иккинчи линиясидан фойдаланмоқчи бўлган тадбиркорларга грант маблағларидан фойдаланиш тартиблари ҳамда лойиҳада асосан атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатмайдиган сублойиҳаларни молялаштириш бўйича алоҳида тушунтиришлар олиб борилиб, ушбу семинар тренинги мунозара руҳида ўтказилиб ҳар бир мижоз томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.