6 Янв 2023
ФРАНЦИЯ ТАРАҚҚИЁТ АГЕНТЛИГИ ИШТИРОКИДА “ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ЯРИМ ЙИЛЛИК ДАВОМИДА АМАЛГА ОШИЛГАН ИШЛАР ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 январдаги «Франция Тараққиёт Агентлиги (ФТА) иштирокида «Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-84-сонли Қарори асосида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузурида ташкил этилган «Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш» лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи (ЛОАГ) фаолият юритмоқда.
Лойиҳа доирасида 2022 йилнинг 25 мартида Ўзбекистон Республикаси ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида Европа Иттифоқининг 11,5 млн. Евро миқдордаги грант маблағларини жалб қилиш бўйича “Грант битими” имзоланди.
Ушбу асосида Европа Иттифоқининг 7,7 млн. Евро миқдоридаги маблағлари ҳисобидан лойиҳада молиялаштириладиган ўрта ва кичик бизнес вакилларига 100 000 Евро миқдоригача суб-кредит олувчиларга субсидия кўринишида грант маблағлари ажратилиши кўзда тутилган.
Ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи 4 та тижорат банклари, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ўртасида қайта кредитлаш битимлари имзоланди. Битим доирасида тижорат банкларининг талабларидан келиб чиқиб жами жами 89.9 млн Евро миқдоридаги маблағлар тақсимланди. (Халқ банки 40,0 млн Евро, Микрокредитбанк – 27,0 млн Евро, Қишлоқ қурилиш банк – 12,9 млн Евро ҳамда Ҳамкорбанк – 10,0 млн Евро).
Лойиҳанинг техник иқтисодий кўрсаткичларини тўлиқ амалга ошириш, шу жумладан маблағларни ўзлаштириш бўйича тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиб тасдиқланди.
Бугунги кунда республиканинг 7 та ҳудудда (Қорақолпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари) тақдим этилган кредит линиялари асосида қишлоқ хўжалиги ва агросаноат корхоналари, шунингдек фермер хўжаликларининг капитал инвестициялар лойиҳаларини молиялаштириш амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Лойиҳанинг иккинчи босқичи учун Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) томонидан Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи (ЛАОГ)нинг буюртманомасига асосан 2022 йилнинг июлида суб-лойиҳаларни молиялаштириш учун 39,0 млн. Евро миқдоридаги пул маблағлари ажратилди.
Мазкур маблағ белгиланган тартибда лойиҳада иштирок этувчи тижорат банкларининг бюртманомасига асосан (Халқ банки 15,0 млн Евро, Микрокредитбанк – 11,0 млн Евро, Қишлоқ қурилиш банк – 8,0 млн Евро ҳамда Ҳамкорбанк – 5,0 млн Евро) тегишли ҳисобварақларига ўтказиб берилди.
ФТА лойиҳаси доирасида кредит маблағларидан қўйидага шартларда ажратилади:
3 йил имтиёзли давр билан 10 йил муддатгача, йиллик 15-15,5 фоиз ставкасида ажратилади.
Ушбу лойиҳа 2 та кредит линиясидан иборат.
1-кредит линияси 1000 000 Евро эквиваленти миқдоридан ошмаган миллий валюта сўмда,
2-кредит линияси 100 000 Евро эквиваленти миқдоридан ошмаган миллий валюта сўмда ажратилади.
2022 йил январь-декабрь ойларида лойиҳа доирасида жами 14,8 млн. Евро (17,45 млн. АҚШ доллари) маблағлар ўзлаштирилиб жами 30 та суб-лойиҳа молиялаштирилди. Бунинг натижасида 15 комплект парранда етиштириш ускуналари, 2 дона бошқа қўшимча ускуналар, 5500 бош майда шохли ва 2100 бош йирик шохли қорамоллар, 280 870 бош (парранда) жўжалар, 1130 бош қуён, 21 дона қишлоқ хўжалиги ва ташиш техникаларини сотиб олиш учун, шунинегдек ишлаб чиқариш ва молхона биноларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун суб-лойиҳалар молиялаштирилди.
Жумладан, суб-лойиҳаларни молиялаштириш очилганидан буён 2022 йилнинг июл-декабрь ойларида мазкур лойиҳа доирасида Бухоро вилоятидаги 2 та йирик корхонага йилига 2500 тонна парранда гўшти етказиб бериш қувватига эга 15 дона “Chicken House Equipment” ускунаси олиб келишга жам 1,91 млн. Евро (2,25 млн. АҚШ долларига тенг) эквивалентига тенг миқдорда кредит ажратилди. Ушбу суб-лойиҳа ишга тўлиқ тушгандан кейин жами 95 киши иш билан таъминланиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, Тошкент вилоятида ишлаб чиқариш базаси жойлашган “Promeatagro” МЧЖга республика аҳолисини гўшт ва сут маҳсулотлари билан тўйинтириш мақсадида 1,0 млн. Евро эквивалентига тенг миқдорда кредит ажратилиб 500 дона бош йирик шохли қорамоллар келтирилди. Ушбу маблағларни ўзлаштириш билан 22 киши иш билан таъминланди.
Шунингдек, лойиҳа доирасида суб-кредитлар молиялаштирилиши ҳисобига жами яратилган ишчи сони 341 та бўлиб, шундан 132 таси аёлларни ташкил этади.
Шу билан бирга, 2022 йилнинг август-сентябр ойларида, Лойиҳани амалга ошириш гурухи (ЛОАГ) раҳбари бошчилигида лойиҳанинг грант бўйича координатори, кредит бўйича мутахассиси, атроф мухитни мухофаза (эколог) қилиш бўйича мутахассис ҳамда гендер бўйича мутахассислари биргаликда лойиҳа доирасида қарорда молиялаштирилиши белгиланган ҳудудларга Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд Бухоро ҳамда Қашқадарё вилоятларида семинар тренгини ташкил этилиб, семинарга вилоят ҳокимининг инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси раҳбарлари, Марказий банкнинг вилоят бошқармаси бошлиғи ўринбосари, лойиҳада иштирок этувчи тижорат банклари раҳбар ходимлари, ЛОАГ вилоят вакиллари, туман ветеринария ва чорва насл агентлиги ходимлари, чорвачилик соҳасида фаолият юритаётган фермер ва деҳқон хўжаликлари, корхона ва ташкилотлар, озуқа-ем махсулотларини қайта ишловчи корхоналар ва ташаббускорлар ҳам таклиф этилди.
Семинар тренингида асосан, лойиҳани амалга ошириш (суб-кредитларни молиялаштириш) бўйича қатнашчилари томонидан ўзини қизиқтирган саволларга яъни, лойиҳа доирасида имтиёзли кредит маблағларидан фойдаланиш учун қулайликлар ва лойиҳанинг иккинчи линиясидан фойдаланмоқчи бўлган тадбиркорларга грант маблағларидан фойдаланиш тартиблари ҳамда лойиҳада асосан атроф мухитга салбий таъсир кўрсатмайдиган сублойиҳаларни молялаштириш бўйича алоҳида тушунтиришлар олиб борилиб, ушбу семинар тренинги мунозара руҳида ўтказилиб ҳар бир мижоз томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди (семинар тренингидан фото лавҳалар илова қилинади).