30 Июн 2022

ФРАНЦИЯ ТАРАҚҚИЁТ АГЕНТЛИГИ ИШТИРОКИДАГИ ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ШАРТЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Франция тараққиёт агентлиги иштирокидаги «Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш» лойиҳаси

    ФРАНЦИЯ ТАРАҚҚИЁТ АГЕНТЛИГИ ИШТИРОКИДАГИ «ЧОРВАЧИЛИК СОҲАСИНИ БАРҚАРОР РИВОЖЛАНТИРИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ЛОЙИҲАСИ»

Асос:Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2022 йил 13 январдаги 84-сонли қарори асосида.
Чорвачилик соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириш учун кредит маблағлариқуйидаги йўналишларга ажратилади:

    Кавш қайтарувчи (йирик шохли, майда шохли) ҳайвонлар;
    Паррандачилик;
    Балиқчилик;
    Асаларичилик;
    Йилқичилик;
    Қуёнчилик;
    Чорвачилик маҳсулотларини қайта ишлаш, қадоқлаш ва сақлаш;
    Ветеринария хизмати билан боғлиқ бўлган ускуналар (товарлар) сотиб олиш ва хизматлар кўрсатиш;
    Чорвачилик соҳасидаги лойиҳаларни айланма маблағлар билан тўлдириш.
    Чорвачиликни ривожлантириш учун талаб этиладиган қишлоқ хўжалиги техникаси, технология (чорва молари учун озуқалар) ва асбоб-ускуналар;
    Чорвачилик соҳасига боғлиқ бошқа йўналишлар (сувни ва энергия тежайдиган технологиялар сотиб олиш).

Лойиҳа ҳудуди:

    Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Самарқанд ва Бухоро вилоятлари. Лойиҳа доирасида ажратилган 50%дан ортиқ кредит маблағлари ўзлаштирилганидан сўнг Республиканинг барча ҳудудларидаги лойиҳалар молиялаштирилади;



КРЕДИТ БЕРИШ
ТАРТИБИ ВА ШАРТЛАРИ

Кредит маблағлари қуйидаги тижорат банклари орқали берилади:

    Халқ банк – 40,0 млн. Евро
    Хамкор банк – 10,0 млн. Евро
    Қишлоқ Қурилиш банк – 12,9 млн. Евро
    Микрокредит банк – 27,0 млн. Евро
эквивалентига тенг бўлган миқдорда сўмда ажратилади.
    Кредит линиясининг жами қиймати 89,9 млн. Евро, жумладан 70% иқлимга салбий таъсир кўрсатмайдиган инвестициялар учун, 30% иқлим учун фойдали бўлмаган (чорва моллари ва айланма маблағлар) яъни (ноиқлим) инвестициялар учун ажратилади. Кредитлар мижозларга 10 йил муддатгача берилади, шундан 3 йили имтиёзли давр ҳисобланади.
    Кредит маблағлари Ўзбекистон Республикаси сўмида берилади.
    Йиллик фоиз ставкаси 16% ташкил қилади.
     Кредит иккита линиядан иборат:
1-кредит линияси 65,9 млн. Евро.
2-кредит линияси 24,0 млн. Евро.
Шундан, ҳар бир мижоз учун максимал кредит миқдори:
1-кредит линиясидан – 1 000 минг Евро эквивалентигача сўмда.
2-кредит линиясидан – 100 минг Евро эквивалентигача бўлган миқдорда сўмда ажратилади.
    Мижознинг лойиҳадаги улуши лойиҳа қийматининг энг камида 30 фоиз эквивалентига тенг пул ёки хизмат, иш, товар, яъни натура кўринишида бўлиши мумкин.
    Харид қилинадиган товар, асбоб-ускуна, чорва моллари 100% кредит ҳисобига молиялаштирилади.
    Лойиҳанинг кредит маблағлари ҳисобидан импорт қилинадиган товар, хизмат, техника ва технологиялар, асбоб-ускуналар божхона божларидан озод этилади.

Лойиҳа ташаббускори.

Хусусий ташкилотлар, кичик ва ўрта корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликлари, оилавий корхоналар, шахсий томорқа эгалари хамда якка тартибдаги тадбиркорларни ўз ичига олади.
Лойиҳа ташаббускорлари томонидан кредит маблағларини расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тижорат банкларига тақдим этилади:

    Кредит олиш тўғрисида ариза;
    Корхона таъсис ҳужжатлари ва гувоҳномаси (нусхаси);
    Лойиҳанинг экологик экспертизаси (туман табиатни мухофаза қилиш бўлими);
    Лойиҳанинг экологик экспертизаси бўйича хулоса (вилоят табиатни муҳофаза қилиш бошқармасининг хулосаси; лозим ҳолларда (атроф муҳитга юқори даражада таъсир кўрсатувчи лойиҳалар учун) республика табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси хулосаси);
    Ҳисобот йили учун корхонанинг бухгалтерия баланси ва молиявий ҳисоботи (нусха);
    Товарлар, хизматларни харид қилиш бўйича хорижий (маҳаллий) ҳамкорлар билан имзоланган шартнома (нусха);
    Харид қилинадиган товар, хизматлар етказиб бериш бўйича камида 3 та муқобил фирма ёки компаниядан олинган тижорат таклифлар;
    Лойиҳанинг Бизнес-режаси;
    Гаров таъминоти бўйича тегишли ҳужжатлар (кредит суммасининг 125%дан кам бўлмаган миқдорда);
    Лойиҳа хусусиятидан келиб чиқиб, тижорат банклари томонидан бошқа зарурий ҳужжатлар ҳам талаб этилиши мумкин.

Кредит олиш тартиби:
1.    Қишлоқ хўжалиги корхонаси, фермер хўжалиги ёки тадбиркор тижорат банкларининг ҳудудий филиалига кредит олиш учун тегишли ҳужжатлар тўпламини тақдим этади.
2.    Тижорат банкининг ҳудудий филиали (туман ёки вилоят) топширилган ҳужжатлар тўпламини ўрганиб чиқиб, уларни банкнинг Кредит қўмитаси томонидан кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун Бош офисига юборади.
3.    Бош банк Кредит қўмитасининг ижобий хулосасидан сўнг лойиҳани молиялаштириш учун Қўмитанинг Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи(ЛАОГ)га тегишли ҳужжатлар тўпламини тақдим этади.
4.    ЛАОГ тижорат банклари томонидан киритилган ҳужжатлар тўпламини Франция тараққиёт агентлиги талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқиб, ижобий хулоса берилгандан сўнг, ЛАОГ лойиҳани молиялаштириш учун тижорат банкига розилик беради.


Қўшимча маълумотлар учун
мурожаат қилинг:

Ўзбекистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси қошидаги
Лойиҳани амалга ошириш гуруҳи.

Манзил:
Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Шаҳрисабз кўчаси, 36-уй
Тел.:+998-90-951-31-18
+998-90-926-03-30