4 Фев 2022

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (Жамғарма) иштирокидаги «Ўзбекистоннинг сутчилик соҳасида қўшилган қиймат занжирини ривожлантириш» лойиҳаси тўғрисида МАЪЛУМОТ

(2021 йил 1 декабрь ҳолатига)

1.    Асос: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 февралдаги ПҚ-2795 сонли қарори.
2.    Лойиҳа кучга кириши: Лойиҳа 2017 йил 7 март куни кучга кирган .
3.    Лойиҳа мақсади: Жиззах ва Қашқадарѐ вилоятларида чорвачиликка иҳтисослашган деҳқон, фермер хўжаликлари, шунингдек, сут ва сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи корхоналарнинг молиявий барқарорлиги ва рентабеллигини ошириш ҳамда уларга имтиѐзли кредит маблағлари ажратиш.
4.    Лойиҳанинг умумий қиймати: 40,6 млн. АҚШ долл.,
5.    Қарз битими: 2017 йил 7 мартда маъқулланган. 2017 йил 7 мартда Ўзбекистон Республикаси номидан Молия вазирлиги ва Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси ўртасида имзоланган.
6.    Амалга ошириш муддати (ТИАга мувофиқ): 2017-2022 йиллар.
7.    Қарз битими ёпилиш санаси: 2022 йил.
8.    Лойиҳа ҳудуди: Қашқадарѐ ва Жиззах вилоятлари.
9.    Лойиҳа қуйидаги 3 та компонентдан иборат:

Компонент I: Деҳқон ва фермер хўжалиги, шахсий ветеринария хизматларини кўрсатувчилар ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари билим даражасини ошириш – 1,25 млн. АҚШ долл.

Амалга оширилган ишлар:
2021 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра (лойиҳа амалга оширилиши бошланганидан буён) қуйидаги компонент бўйича жами 0,4 млн АҚШ долл маблағлар ўзлаштирилган.
1 компонент доирасида қуйидаги ишлар бажарилган, жумладан:
- асосий тадқиқотлар ва аналитик ҳисобот тайѐрлаш учун-(ООО “Aykan Invest”);
-озуқа ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун ҳалқаро консультант - (Kruze Wilhelm Christoph- Германия);
-сутчилик соҳасида қиймат занжирини ва бизнесни бошқариш ва ўқитиш учун халқаро консультант (Richard Razvadovsky- Буюк Британия);
-сутни қайта ишлаш технологияларни ўргатиш учун ҳалқаро консультант- (Rojjero Malossi- Италия);
-лойиҳа ташаббускорларига тренинглар ўтказиш учун (OOO “Eastgate”).
-ем-хашак йиғиш ускуналарини етказиб бериш ва ишга тушириш учун- (Sinoreach Group Co.Ltd.-Хитой, Германия);
-Жиззах    ва    Қашқадарѐ    вилоятларида    махаллий    мутахассисларни    ва дехкон/фермерларни ўқитиш учун - (OOO “Expert Info”);
Жами 10 мингдан ортиқ деҳқон, фермер ва уй    ҳўжаликлари қуйидаги мавзуларда малакалари оширилди:

-    Деҳқон хўжаликлари шароитида чорвачиликнинг ўзига хос хусусиятлари;
-    Касал молларни аниқлаш, диагностикаси ва даволаш қоидалари ва усуллари;
-    Деҳқон хўжаликлари шароитида сут етиштириш
-    Ўзбекистонда соғин сигирларни озиқлантириш;
-    Соғин сигирларни боқишда ветеринария тадбирлари;
-    Сут ишлаб чиқариш.

Компонент II: Фермер ва деҳқон хўжаликлари, ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари учун кредит маблағлари ажратиш – 21,71 млн. АҚШ долл.
•    "Дехқон хўжаликлари учун кредит" - ҳар бир суб-қарз олувчи учун кредит линиядан 10 мингАҚШ долларигача 5 йил муддатгача (1 йилгача бўлган имтиёзли даври билан (5,035 млн АҚШ долл.).
•    "Фермер хўжаликлари учун кредит" - ҳар бир суб-қарз олувчи учун кредит линиядан 100 минг АҚШ долларигача 5 йил муддатгача (9,005 млн АҚШ долл).
•    "Асосий воситалар ва хизматларни етказиб берувчи таъминотчилар учун кредит"
- ҳар бир суб-қарз олувчи учун кредит линиядан 100 минг АҚШ долларигача 5 йил муддатгача (2,278 млн АҚШ долл).
•    "Сутни қайта ишловчилар учун кредит" - ҳар бир суб-қарз олувчи учун кредит линиядан 250 минг АҚШ долларигача 5 йил муддатгача (5,393 млн АҚШ долл).

Амалга оширилган ишлар:
2021 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра (лойиҳа амалга оширилиши бошланганидан буён) қуйидаги компонент бўйича жами 16,8 млн АҚШ долл маблағлар ўзлаштирилган.
Натижада 432 та суб-лойиҳалар томонидан хорижий давлатлардан 4,342 минг бош наслли йирик шохли қорамоллар, энг сўнги илғор технологиялар асосида кунига 6 тонна сутни қайта ишлаш ускуналари ва соатига 1 тонна ем хашак ишлаб чиқариш ускуналари ва 92 дона қишлоқ хўжалиги техникалари харид қилинди.
Бунинг натижасида 1345 нафардан зиѐд доимий ишчи ўринлари яратилди.
-2017 йил 7 мартда Ўзбекистон Республикаси ва Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси ўртасида Қарз Битими имзоланди.
-2017 йил 19 апрелда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан кредит линия маблағларидан фойдаланиш Тартиби тасдиқланди.
-2017 йилда Қарз Битими кучга кирди ва молиялаштириш бошланди.
-2017 йил 19 апрелда Ўзбекистон Республикаси Молия Вазирлиги, Агентлик ва
3 та қуйидаги тижорат банклар ўртасида қайта молиялаштириш Битими имзоланди:
-АТ “Халқ Банк” (16,812 млн АҚШ долл);
-АТБ “Микрокредитбанк” (3,3 млн АҚШ долл);
-АТБ “Қишлоқ Қурилиш Банк” (1,6 млн АҚШ долл).

Компонент III: Лойиҳани бошқариш – 0,91 млн АҚШ долл.
Амалга оширилган ишлар: 2021 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра (лойиҳа амалга   оширилиши   бошланганидан   буён)   қуйидаги   компонент   бўйича   жами 0,7 млн АҚШ долл маблағлар ўзлаштирилган.