“Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар ва вазифалар тўғрисида МАЪЛУМОТ
1. Лойиҳанинг асосий кўрсаткичлари:
а) Лойиҳанинг асосий техник-иқтисодий параметрларига асосан лойиҳанинг умумий қиймати 323,778млн. АҚШ долларини ташкил қилади шундан:
- Халқаро тараққиёт уюшмаси маблағлари (ХТУ) - 150 млн АҚШ доллари; Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки маблағи (ХТТБ) - 90 млн АҚШ доллари; миқдоридаги маблағлари қарз маблағлари;
Ўзбекистон Республикаси улуши - 43,778 млн. АҚШ доллари.
Бенифициарлар улуши – 40,0 млн. АҚШ доллари
б) амалга ошириш даври – 5 йил (2023-2028 йй).
в) Лойиҳа Қорақалпоғистон Республикаси ва Республиканинг барча ҳудудларида амалга оширилади.
г) Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси – лойиҳа бўйича маъсул ижро этувчи орган ҳисобланади.
2. Амалга оширилган ишлар:
а) Лойиҳа жорий йилнинг 30 августида Жаҳон банки томонидан Бош вазир ўринбосари Ж.Қўчқоровга киритилган лойиҳа кучга кирганлигини тасдиқловчи №04030/23-сонли хатга асосан ишга тушди.
б) Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Қўмитаси Раисининг
2023 йил 7 июлдаги 53-4/ч буйруғига асосан лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ташкил этилди ҳамда гуруҳ раҳбари тайинланди.
в) Қўмита билан АТ Халқ банки ва АТБ Микрокредитбанк томонидан “Қайта кредитлаш тўғрисида”ги битимлари имзоланиб, Қўмитанинг 2023 йилнинг
25 ноябрь кунидаги 02/22-2226-сонли хати билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига имзолаш учун киритилди.
г) Жахон банкининг талабларидан келиб чиқиб, лойиҳа доирасида иштирок этувчи молиявий ташкилотларини тегишли баҳолаш жараёнларидан
(Due diligence) ўтказиш белгилаб қўйилганлиги сабабли, АТ “Халқ банки” ва
АТБ “Микрокредитбанк”лари молиявий ҳолатини ўрганиш учун халқаро консультанти 2023 йилнинг 27 ноябрь куни ёлланган ва консультант томонидан молиявий кўрсаткичлари баҳолаш амалга оширилмоқда.
д) Лойиҳа доирасидаги имтиёзли кредитлар ҳисобидан молиялаштириш мақсадида, АТБ Микрокредитбанк томонидан 10,1 млн АҚШ доллари миқдорида 21 та суб-лойиҳа, АТ Халқ банки томонидан 10,2 млн АҚШ доллари миқдорида 13 та суб-лойиҳа шакллантирилган бўлиб, банклар томонидан кредит йиғма жилдлари тайёрланмоқда.
е) 21 декабрь куни Тошкент шахрида, алоқадор барча тизим ташкилотлари, халқаро молия институтлари ва оммавий ахборот вакиллари иштирокида
семинар-форум ташкил этилди. Семинар-форумда лойиҳа тўғрисида манфаатдор томонларга маълумот берилди.
ё) 25 декабрда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан лойиҳа сметаси тасдиқланди.
ж) “Халқаро тараққиёт уюшмаси ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “Чорвачилик соҳасини ривожлантириш (2-босқич)” лойиҳаси доирасида хозирги кунда ЛАОГ ходимлари учун компьютер техникалари хамда бошқа жиҳозлар харид жараёни олиб борилмоқда.
з) Қайта кредитлаш битими матни Жаҳон банки билан келишилди.
3. 2024 йилда амалга ошириладиган вазифалар:
а) АТ “Халқ банки” ва АТБ “Микрокредитбанк”лари Жаҳон банкининг тегишли баҳолаш жараёнларидан (Due diligence) ижобий хулоса олиш.
б) АТ Халқ банки ва АТБ Микрокредитбанклари билан лойиҳа доирасида
“Қайта кредитлаш тўғрисида”ги битимларинини Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан имзолаш.
в) Қайта кредитлаш тўғрисидаги битимларга асосан тижорат банкларига
суб-лойиҳаларни молиялаштириш учун Жахон банки маблағларини ажратиш.
г) ) АТБ Турон банк ва бошқа тижорат банкларини лойиҳада иштирок этишлари учун халқаро консультант томонидан бахолашни амалга ошириш.
д) Лойиҳани I-II компонентлари бўйича харидларни амалга ошириш учун
техник топшириқлари ишлаб чиқиш, Қўмита билан келишиш ва тендер савдоларини элон қилиш.