16 Мар 2023

Коррупцияни олдини олишга қаратилган семинар ташкил этилди

Коррупцияни олдини олишга қаратилган семинар ташкил этилди

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида коррупцияни олдини олишга қаратилган семинар ташкил этилди. Семинар "Соҳада коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини-олиш, манфаатлар тўқнашуви, коррупция омилларини кескин камайтириш чоралари" мавзусида бўлиб ўтди.

Унда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси коррупцияга қарши ички назорат бўлими бошлиғи К.Кариев бошчилидаги ишчи гуруҳ ҳамда университет ходимлари иштирок этди.

Семинар давомида аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш бугунги замон талабига айланган муҳим омиллардан эканини қайд этиб ўтилди.

Шу билан бирга соҳа мутахассислари томонидан тизимда ҳар бир ходим виждонан фаолият олиб бориши, иш жараёнида коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик лозимлигига урғу бераркан, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш ва бу иллатга қарши мардонавор курашиш кераклигини алоҳида таъкидланди.