7 Мар 2025
Шу йилнинг 4 март куни давлатимиз раҳбари кўп йиллик самарали меҳнати, юқори касбий малакаси ва маҳорати билан юртимиздаги туб ислоҳотларда фаол қатнашиб, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида алоҳида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган бир гуруҳ хотин-қизларни турли даражадаги давлат мукофоти билан тақдирлаган эди.
Улар орасида «Дўстлик» ордени билан тақдирланган «Нишон қоракўлчилик» масъулияти чекланган жамияти бош чўпони Клара Элбоева ҳам бор эди.
Шу муносабат билан қўмита раиси Баҳром Норқобилов табрик мактуби йўллади.
Ҳурматли Клара Чўлиевна!
Сизнинг давлатимиз раҳбари томонидан юксак мукофот билан тақдирланганингизни эшитиб бениҳоя хурсанд бўлдик.
Бунда авваламбор кўп йиллик меҳнатингиз, шарафли касбингизга бўлган муҳаббатингиз ва, албатта президентимизнинг соҳага бўлган чуқур эътибори ётибди десам сира муболаға бўлмайди.
Мен ва соҳада фаолият олиб бораётган кўпчилик мутахассислар Сиз қўлга киритган мазкур ютуқни чорвачилик ва унинг тармоқларида амалиёт юритаётган заҳматкаш опа-сингилларимиз меҳнати самарасининг рамзи деб биламиз.
Сиз ушбу юксак мукофот тимсолида меҳрибон оналаримиз, муштипар опа-сингилларимизнинг улкан матнонатини яна бир бор исботладингиз!
Фурсатдан фойдаланиб, Сиз ва яқинларингизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, оилангизга файзу-барака тилаймиз.
Ватанимиз тараққиёти ва равнақи йўлидаги шарафли ва масъулиятли ишларингизда улкан зафарлар ҳамроҳлик қилсин.
Қўмита раиси Баҳром Норқобиловнинг Клара Элбоева табрик мактуби