19 Май 2024

ҚЎМИТА РАИСИ ЯНГИ ЎҚУВ БИНО БИЛАН ТАНИШДИ

 ҚЎМИТА РАИСИ ЯНГИ ЎҚУВ БИНО БИЛАН ТАНИШДИ
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов фойдаланишга топширилган янги ўқув бинода яратилган шарт-шароитлар, замонавий ўқув хоналари, лабораториялар билан танишиб, юқори баҳо берди.

"Рости, сизларга ҳавасим келяпти – Сизларнинг ўқиб, таълим олишларинг учун барча шароитлар яратилган. Энг муҳими, сизлар ўз соҳаларингизни яхши билиб, етук мутахассис бўлиб етишишларинг лозим" , - деди ўқув хоналарида талабалар билан суҳбатда Баҳром Норқобилов. .

Шунингндек, Баҳром Норқобилов  жамиятда ветеринария касбининг муҳимлиги ва инсоният тараққиётидаги аҳамияти ҳақида гапириб, Қўмита ва университет томонидан соҳа ривожи йўлида олиб борилаётган ижобий ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.