21 Июн 2024
Мамлакатимизда ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, эртамиз эгалари ўзларининг қизиқишлари бўйича ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Ёшлар билан ишлашда нафақат битта маълум бир ташкилот, барчамиз бирдек масъулмиз.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 мартдаги № 30/1-2003-сон топшириғига асосан белгиланган вазифа ва берилган топшириқларнинг ижроси юзасидан Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси томонидан Қўмитага бириктирилган “Зиёлилар”, “Номданак” ва “Кўҳна Қумариқ” маҳалла фуқаролар йиғинларида ижобий ишлар олиб борилмоқда.
Жумладан, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Сергели туман ёшлар масалалари бўйича ишчи гуруҳи раҳбари Ш. Джаббаров, Коррупсияга қарши ички назорат бўлим бошлиғи, Сергели туман ёшлар масалалари бўйича ишчи гуруҳи раҳбар ўринбосари К. Кариев, Фан ва таълимни ривожлантириш бўлими бош мутахассиси, Сергели туман ёшлар масалалари бўйича ишчи гуруҳи аъзоси О. Собиров, Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси етакчи мутахассиси, ишчи гуруҳ аъзоси А. Абдуманнонов, Тошкент шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси Янги Ҳаёт туман бўлим бошлиғи ўринбосари С. Ахмедов, Сергели туман “Зиёлилар” МФЙ ёшлар етакчиси М. Шерметова, “Кўҳна Қумариқ” МФЙ ёшлар етакчиси А. Эркинов, “Номданак” МФЙ ёшлар етакчиси Ш. Ахмедова ҳамда маҳалла фаоллари, шунингдек, Мудофаа вазирлигидан бириктирилган масъул ходимлар иштирокида кўрсатилган маҳаллаларда Қўмитага бириктирилган 29 нафар ёшлар билан жойига чиққан ҳолда суҳбат ўтказиб уларнинг муаммолари ўрганилди.
Хусусан, “Зиёлилар” МФЙ, “Кўҳна Қумариқ” МФЙ ва “Номданак” маҳалла фуқаролар йиғинларида қуйидаги “оғир тоифа” “қизил рўйхат”даги ёшларбилан жойига чиққан ҳолда учрашув уюштирилиб, суҳбат қилинди ва Қўмитанинг Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам сифатида буюм ва жиҳозлар олиб берилди.
Қўмита раисининг биринчи ўринбосари Ш. Джаббаров жойларда ёшлар билан учрашув ўтказди