1 Июн 2024

Қўмита вакили талабалар турар жойи қурилиши билан танишди

Қўмита вакили талабалар турар жойи қурилиши билан танишди
Айни кунларда Самарқанд давлат ветеринария  медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалининг ўқув биноси ҳудида талабаларни турар жой билан таъминлаш мақсадида талабалар турар жойининг қурилиш ишлари олиб борилмоқда. 

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси Фан ва таълим соҳасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи А. Сафаров филиалга ташрифи доирасида май ойидан старт олган талабалар турар жойининг қурилиш ишлари билан яқиндан танишди.
Давлат хусусий шерикчилиги асосида 400 ўринлик ётоқхона қурилиши амалга оширилмоқда. 
Ушбу жараёнда тадбиркорлик субъэктлари билан ҳамкорлик ўрнатилиб, ишлар самарали олиб борилмоқда. Қўмита вакили А.Сафаров объэктда бўлиб,  қурилиш ишларини кўздан кечирди. Жараён бўйича филиал директори А.Есимбетов ва тегишли масъуллар билан мулоқот олиб борди. 
— Қўмита раҳбарияти филиалда таҳсил олаётган талабаларни қайғуради ва  уларга қулай шароитлар яратишга  ҳаракат қилади— дейди А.Сафаров  — бунда нафақат уларнинг сифатли таълими олиши, балким, олис вилоятлардан ва туманлардан келиб билим олишни мақсад қилганларни турар жой билан таъминлаш масаласига ҳам бефарқ эмас. Шу боис, мана шу эзгу ташаббусни илгари суриб, билим олишга чанқоқ ёшларга қувонч улашишни мақсад қилдик.  
Қурилиш ишлари билан танишиш жараёнида ишни вақтида якунлаш ва яхши сифатга алоҳида эътибор қаратиш, талаба-ёшлар учун қўшимча шароитлар яратиш каби масалалар муҳокама қилинди. Янги қурилаётган ётоқхона 6 қаватдан иборат бўлиб, 400 ўринга мўлжалланган. Барча хоналар замонавий жиҳозлар билан таъминланиши режалаштирилган.