15 Июн 2024
Ташриф давомида Ҳенан провинцияси Кайфенг шаҳри Коммунистик партияси котиби Ву Ҳай Ян билан икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Ву Ҳай Ян томонидан Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар сўнгги йилларда жадал ривожланиб, дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик даражасига кўтарилгани, савдо-иқтисодий, ижтимоий ва маданий соҳалардаги ҳамкорлик икки мамлакат раҳбарларининг энг яқин дўстона муносабатларига асосан юқори даражада олиб борилаётгани мамнуният билан эътироф этилди.
Маълумот учун: Кайфенг шаҳриХитойнинг марказий қисмида жойлашган бўлиб, халқаро статистикага кўра глобал миқёсда илм-фан соҳасида эришилган натижалар бўйича дунёдаги энг яхши 200 та шаҳарлар қаторига киради. Шаҳарда 4. 8 миллион аҳоли истиқомат қилади.
Музокаралар давомида икки давлат раҳбарлари ташаббуси билан йўлга қўйилган “Ҳудудлараро ҳамкорлик дастурлари” юқори баҳоланиб, улар доирасида илмий ва инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш масаласи муҳокама қилинди. Хорижий томонга Ўзбекистонда ветеринария ва чорвачилик соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва инвестиция салоҳияти юзасидан маълумот берилди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ветеринария назорати остидаги товарлар экспорт-импортида икки томонлама маҳаллий тадбиркорларга қулай имкониятлар яратиш, Ўзбекистоннинг соҳадаги инвестиция муҳити ва соҳа имкониятлари тўғрисида Хитойлик тадбиркорларнинг хабардорлигини ошириш, Кайфенг шаҳрининг Инновация маркази ва Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси тизимидаги илмий тадқиқот институтлари ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунларида Хитой томони мазкур шаҳар тадбиркорлари томонидан Ўзбекистонда амалга оширилиши режалаштирилган инвестицион лойиҳалар ҳамда илмий-тадқиқот йўналишида ҳамкорлик йўлга қўйилиши тўла қўллаб-қувватланишини маълум қилди.
Қўмитаси раиси Баҳром Норқобилов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Хитойда бўлиб турибди