4 Мар 2024
Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали қўшни мамлакатларнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиб келмоқда. Жумладан, Қирғиз Республикаси Ўш давлат университети билан тузилган шартнома асосида «Зооинженерия» кафедрасининг мудири, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктор (ПҳД) Х.Маматов амалий ташриф билан Қирғизистонга борди.
Ўш давлат университети вакиллари билан бўлиб ўтган учрашув давомида ҳамкорлик ва дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, профессор-ўқитувчиларнинг тажриба алмашувини йўлга қўйиш, ҳамкорликда дуал таълимни жорий этиш,талабалар учун академик алмашинуви йўлга қўйиш, йирик илмий лойиҳалар устида ҳамфикрликда иш олиб бориш, ветеринария ва чорвачилик соҳаси бўйича янгиликларни яратиш борасида мулоқот олиб борилди.
Ташриф доирасида нукуслик ўқитувчилар Ўш давлат университетида талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди. Жумладан, ўқув хоналари, лабораториядаги замановий жиҳозлар, адабиётлар билан бойтилган кутубхонада бўлиб, қирғизистонлик талабалар билан самимий суҳбат қилди. — Қирғизистонга илк ташрифим қайноқ таассуротларга бой бўлди. Ўш давлат университети билан ушбу ҳамкорлик қадами ветеринария ва чорвачилик соҳасидагиалоқаларни янада кенгайтириши мумкин. Университет вакиллари билан бу бўйича музокаралар олиб бордик. Бу ердаги ажойиб атмосфера менга жуда ёқди. Мен ўзим Самарқанд шаҳридан Нукусга бориб ишлаябман, қирғизистонликлар ҳам худди нукусликлар каби самимий ва меҳмондўст эканлигига амин бўлдим. Бу ерда ўрганган тажрибаларимни филиал ўқитувчилари билан ўртоқлашмоқдаман—дейди Х.Маматов.
Мазкур ташриф давомида икки томон учун ҳам манфаатли йўналишлар бўйича мулоқотлар олиб борилди. Келгусидаги аниқ вазифалар белгилаб олинди. Маълумот ўрнида, бундан аввал Ўш давлат университетининг профессори, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Абдуғани Абдурасулов филиалга ташриф буюриб, талаба-ёшларга маъруза ўтди
Ўш давлат университети билан манфаатли ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда