24 Июн 2024

Қўшработда пресс-тур ташкил этилди

Қўшработда пресс-тур ташкил этилди
Қўшработ туман Ветеринария ва Чорвачиликни ривожлантириш бўлимида жами 28 та ишчи ходимлар хизмат кўрсатади. Шундан 23 нафари ветеринария ходимлари бўлиб, улар тумандаги мавжуд 45 та маҳалла фуқаролар йиғини ва барча чорвачилик фермер хўжаликларига тегишли бўлган 107103 бош йирик шохли моллар, 398846 бош майда шохли моллар, 18466 бош итлар, 6066 бош от ва эшшаклар ва шунингдек, 434692 бош паррандаларга ветеринария хизмати кўрсатади. Туманда қишлоқ хўжалик ҳайвонларини ўта хавфли юқумли касалликларга қарши эмлаш ишларини яна-да самарали олиб бориш учун бўлимдаги ветеринария ходимларидан иборат 4 та эмлаш гуруҳлари ташкил этилган.
Қўшработ туманининг табиий иқлимидан келиб чиқадиган бўлсак туман ҳудудида асосан чорва молларида ўта хавфли юқумли касалликларидан (Куйдирги, Оқсил, Қорасон, Бруцеллёз, Қутириш) келиб чиқиши мумкин.
Юқоридаги касалликлардан жорий йилнинг ушбу кунига қадар:
Куйдирги касаллигига қарши 49787 бош йирик шохли моллар, 146134 бош майда шохли моллар, 867 бош от ва эшшаклар;
Қутириш касаллигига қаши 14156 бош итлар ва 621 бош мушуклар;
Оқсил касаллигига 10984 бош йирик шохли моллар ва 7820 бош майда шохли моллар;
Бруцеллёз касаллигига 20348 бош майда шохли моллар;
Қорасон касаллигига қарши 4966 йирик шохли моллар эмланиб чиқилган.
Бажарилган тадбирлар тугатилганидан кейин якуний далолатномалар тузилиб ҳудудий маҳалла фуқаролар йиғинлари мухрлари билан тасдиқланади.
Бундан ташқари, Қўшработ туман Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари тамонидан аҳолига ўта хавфли юқумли касалликлар тўғрисида тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғинларида тегишли тарғибот йиғилишлари ўтказилиб келинмоқда.