7 Янв 2023
Жорий йил январ ойининг иккинчи ўн кунлигида Ўзбекистоннинг катта қисми совуқ антициклон таъсирида бўлиши мумкинлиги қайд этилмоқда.
Шунга асосан университет масъуллари томонидан Университет ўқув тажриба хўжалигидаги мавжуд чорва ҳайвонларини ҳолати кўздан кечирилди ҳамда ушбу даврда ҳайвонларни мавжуд имкониятлардан фойдаланилган ҳолда иссиқроқ ҳоналарда сақлаш, уларни кунлик бериладиган озуқаларига қўшимча равишда озуқа захирасини (ҳайвонларнинг ёши, жинси, ҳамда физиологик холати ҳамда маҳсулдорлик кўрсаткичларидан келиб чиқган ҳолда кучли озуқалар билан қўшимча озиқлантириб бориш) ва тайёрлаб қўйиш, зоогигиеник талабларга амал қилган ҳолда (молхоналар, дераза ва тирқичларини беркитиш, ҳайвонларнинг сақланадиган жойларини қуруқ сақлаш, зарурат бўлганда тагига тўшамалар тўшаш, вақти вақти билан мационлар ташкил қилиб бориш) сақлаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.
Шунингдек бўғоз ҳамда эмизикли совлиқларни алоҳида кичикроқ молхоналарга ўтказиш чоралари кўрилди. Ёш бузоқларда псароптиз касаллигини даволаш бўйича университетнинг ветеринария олимлари томонидан тегишли чоралар кўрилиши белгиланиб олинди.
Ўқув тажриба хўжалигидаги ҳайвонлар қишловга тайёрми?