Самарқандда эпизоотияга қарши кураш тадбирлари давом этмокда

Ҳозирги кунда “Қутуриш касаллигига қарши курашиш ойлиги” доирасида жойларда семинарлар ва ҳайвонларни эмлаш тадбирлари олиб борилмоқда.
Хусусан, Самарқанд шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари ҳамда қўмитанинг Самарқанд ветеринария медицинаси институти 4-курс талабалари билан ҳамкорликда ҳудудда парвариш қилинаётган ҳайвонлар қутуриш ва куйдирги касалликларига қарши профилактик эмланмоқда.
“Қутуриш касаллигига қарши курашиш ойлиги” доирасида Самарқанд шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими бошлиғи О.Алламурадов талабалар билан учрашув ўтказди ҳамда қутуриш ва куйдирги касалликлари тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати