Қўнғирот туманида сайёр қабул ўтказилди

Ҳудудларда Қўмита тизим ташкилотлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Хусусан, Қўнғирот туманида ҳам Қорақалпоғистон Республикаси ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари Б.Қурбаниязов бошчилигида сайёр қабул ташкил этилди.
Унда қўмита масъуллари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари Давлат маркази мутахассислари, Қўнғирот тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи, туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари, чорвачилик фермер хўжаликлари раҳбарлари ва тадбиркорлар иштирик этишди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари Б.Қурбаниязов сўзга чиқиб, фуқароларга сайёр қабулнинг мақсади, бугунги кунда соҳа бўйича аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уни жойида ҳал этиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида нутқ сўзлади.
Шунингдек, очиқ мулоқот тарзида ўтказилган сайёр қабул давомида йиғилиш қатнашчилари соҳага оид янгиликлар ва меъёрий хужжатлар билан яқиндан таништирилди.
Тадбир сўнггида мутахассислар қатнашчиларни қизиқтирган масалалар ва қатор саволларга атрофлича жавоб беришди.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати