1 Дек 2020

Сирдарё вилоятида эпизоотияга қарши кураш тадбирлари давом этмоқда

Сирдарё вилоятида эпизоотияга қарши кураш тадбирлари давом этмоқда

Эпизоотик барқарорликни таъминлаш мақсадида Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан худудларда ҳайвонларни турли касалликларга қарши эмлаш тадбирлари амалга оширилмоқда. 

Жумладан, ўтган ҳафта давомида Сирдарё вилояти бўйича 33607 бош йирик шохли, 34279 майда шохли мол, 3333 бош от ва 1550 бош эшак куйдирги касаллигига, 8687 бош ит ва 200 бош мушук қутуриш касаллигига, 14377 бош йирик шохли, 12647 бош майда шохли мол оқсил касаллигига, 3120 бош майда шохли мол чечак касаллигига, 1455 бош майда шохли мол брадзот касаллигига ҳамда 13830 бош йирик шохли мол лептоспироз касаллигига қарши профилактик эмланди. 

Шунингдек, Қрим-Конго геморрагик иситма касаллиги тарқалишининг олдини олиш мақсадида вилоятнинг туман ва шаҳарларидаги чорва моллари сақланадиган 900 та объектда дезинфекция ва дезинсекция ишлари олиб борилди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати