13 Мар 2021

Бугун туғилган кун

Бугун туғилган кун

Янгиер шаҳар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази директори Шукурулло Элмуродов 1958 йил 13 мартда Сирдарё вилоятининг Янгиер туманида таваллуд топган.  

1982 йилда Россия Федерацияси Иванова қишлоқ хўжалик инсититутини ветеринария врачи йўналиши бўйича тамомлаган. 

Дастлабки фаолиятини Сирдарё вилояти “Ховос” хўжалигида ветеринария врач сифатида бошлаган.  

Ҳозирда Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази директори лавозимида фаолият олиб бормоқда.

PS: Расмий сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” деб номланган лойиҳада ветеринария ва чорвачилик соҳаларида фаолият олиб бораётган, соҳа ривожига ўзининг беминнат ҳиссасини қўшиб келаётган инсонларнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати