14 Дек 2020

Чуст туманидаги ихтисослаштирилган сўйиш корхонаси худуд аҳолисини сифатли гўшт маҳсулотлари билан таъминламоқда

Чуст туманидаги ихтисослаштирилган сўйиш корхонаси худуд аҳолисини сифатли гўшт маҳсулотлари билан таъминламоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 майдаги “Ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш ҳамда истеъмол бозорига гўшт ва гўшт маҳсулотларини етказиб бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 386-сон қарори ижроси юзасидан худудларда ихтисослаштирилган сўйиш корхоналари фаолияти йўлга қўйилмоқда.

Хусусан, ҳозирда Наманган вилоятининг Чуст туманида жойлашган “Мирзаноров Ўткирбек Мухторович” ихтисослашган сўйиш корхонаси томонидан худуд аҳолисига сифатли гўшт маҳсулотлари етказиб берилмоқда.

Бир кунда 10 бош йирик ва майда шохли мол сўйишга мўлжалланган мазкур кушхонада айни пайтда 5 та янги иш ўринлари яратилган.

Шунингдек, кушхонада ветеринария хизмати кўрсатиш учун лаборатория фаолияти ҳам ташкил этилган.



Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати