16 Дек 2020

Худудларда ҳайвонларни турли касалликларга қарши эмлаш тадбирлари давом этмоқда

Худудларда ҳайвонларни турли касалликларга қарши эмлаш тадбирлари давом этмоқда

Жумладан, Навоий вилоятида ҳам чорвачилик фермер хўжаликлари ва аҳоли қарамоғидаги ҳайвонларни турли касалликларга қарши эмлаш тадбирлари ўтказилмоқда.

Давлат ветеринария хизмати ходимлари томонидан ўтган ҳафта давомида худуддаги 22400 бош йирик шохли мол, 86450 бош майда шохли мол ва 440 бош от ва эшак куйдирги касаллигига, 23540 бош йирик шохли мол, 99800 бош майда шохли мол оқсил касаллигига, 1350 бош йирик шохли мол қорасон касаллигига қарши эмланди.

Шунингдек, 50060 бош йирик шохли мол нодуляр дерматит касаллигига, 13300 бош майда шохли мол чечак касаллигига, 3500 бош майда шохли мол брадзот касаллигига, 86000 бош парранда Ньюкасл штам-Н касаллигига ҳамда 8520 та ит қутуриш касаллигига қарши профилактик эмлаш ишлари олиб борилди.




Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати