17 Июн 2020

Хоразмда ҳайвонлар касалликларига қарши кураш тадбирлари

Хоразмда ҳайвонлар касалликларига қарши кураш тадбирлари

Чорва ҳайвонларида учрайдиган турли касалликларнинг олдини олиш бўйича худудларда дезинфекция ва эмлаш тадбирлари давом эттирилмоқда. 

Мазкур тадбирларга Хоразм вилояти ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармасининг туман ҳамда шаҳар бўлимлари мутахассислари сафарбар этилган. 

Эпизоотияга қарши курашиш гурухи мутахассислари томонидан вилоятнинг чекка худудларидаги чорвачилик фермер хўжаликлари ва аҳоли хонадонларида парвариш қилинаётган чорва ҳайвонларида Қрим-Конго геморогик касаллигига қарши дизенфекция тадбирлари ўтказилди.


Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
Давлат қўмитаси Ахборот хизмати