18 Фев 2021

Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати таъминланмоқда

Озиқ-овқат маҳсулотлари сифати таъминланмоқда

Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолига сифатли қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик маҳсулотлари етказиб бериш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Бирламчи маҳсулотлар барча деҳқон бозорларида жойлашган ветеринария-санитария экспертиза лабораторияларида текширувдан ўтказилиб, савдо расталарига йўналтирилмоқда.  

Хусусан, бугун пойтахтимизнинг “Миробод” деҳқон бозорида 1912 кг йирик шохли, 300 кг майда шохли мол гўшти, 360 кг парранда гўшти, 170 кг балиқ маҳсулотлари, 256 кг сут маҳсулотлари, 39040 дона тухум ва 3792 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар ветеринария текширувларидан ўтказилди ва истеъмолга яроқлилиги аниқланиб, сотишга рухсат этилди.  

Шунингдек, текширувлар давомида 9 кг парранда гўшти, 28 дона тухум ва 47 кг ўсимликка мансуб маҳсулотлар истеъмолга яроқсиз, деб топилди ҳамда белгиланган тартибда зарарсизлантирилди.



Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати