Самарқандда эпизоотик тадбирлар давом этмокда

Бугунги кунда мамлакатимизда эпизоотияга қарши кураш ва ҳайвонлар касалликларининг олдини олишга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Тадбирлар доирасида ҳудудларда барча турдаги ҳайвонларга ветеринария хизматлари кўрсатилиб, касалликларда қарши профилактик эмлаш ишлари ташкил этиляпти.
Хусусан, Самарқанд шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари томонидан Самарқанд шаҳридаги хонадонларда парвариш қилинаётган ҳайвонларни қутуриш ва куйдирги касалликларига қарши профилактик эмлаш тадбирлари ўтказилмоқда.
Шунингдек, қутуриш ва куйдирги касалликлари тўғрисида аҳоли вакиллари ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб бормоқда.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш
давлат қўмитаси Ахборот хизмати